Жаҳон | 16:55 / 06.11.2017
15887
1 дақиқада ўқилади
Саудиялик шаҳзодаларнинг ҳибсга олиниши нефть нархига жиддий таъсир кўрсатди
Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 62,87 АҚШ долларига етди. Бу 2015 йилнинг июлидан бери 62 долларлик кўрсаткичдан илк бора юқорилашга айланди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик бундай кескин ўсишни Саудия Арабистонида шаҳзодаларнинг ҳибсга олиниши билан боғламоқда. Тошкент вақти билан соат 15:55 ҳолатига кўра, Brent нефти бир баррель учун 62,48 доллардан савдо қилинмоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистонида тўрт нафар амалдаги вазир ва ўн бир нафар қироллик оиласидан бўлган шаҳзода коррупцияда гумонланиб қўлга олингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:17
Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестиция жалб этилиши мумкин
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024