Жаҳон | 10:05 / 07.11.2017
38395
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони: Ливан бизга уруш эълон қилди

Фото: CC BY-SA 4.0 / B.alotaby /

Саудия Арабистонининг форс-араб кўрфази ишлари бўйича давлат вазири Самир Ал-Сабхоннинг маълум қилишича, Ар-Риёд Ливанни мамлакатга уруш эълон қилаётган давлат сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

"Биз Ливан ҳукуматига Ҳезболлаҳ жангарилари туфайли уруш эълон қилаётган ҳукумат сифатида муносабатда бўламиз", - дея маълум қилди вазир. Унинг қўшимча қилишича, Ливан ҳукумати “Ҳезболлаҳ” жангариларининг Саудия Арабистонига нисбатан “таҳдиди” ҳақида билиши лозим. 

Ал-Сабхоннинг қўшимча қилишича, ушбу ҳаракат жангарилари Саудия Арабистонига хавф туғдирган барча терактларга алоқадор. У ҳаракатни Саудия Арабистонига гиёҳванд моддалар контрабандаси, шунингдек, саудиялик ёшларни терроризм билан боғлиқ таълимда айблади. 

Унинг таъкидлашича, Ар-Риёд Ливан ҳукуматидан ҳаракатнинг “тажовузкорлигини” босиб тура олишини кутмоқда.

Вазир сўзларига кўра, Ливан бош вазири Саад Ҳаририй истеъфога босим остида чиққани ҳақидаги баёнотлар “ливанликлар эътиборини чалғитиш” мақсадида қилинди.

Ливан бош вазири Саад Ҳаририй 4 ноябрь куни истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. У бу вақтда Ар-Риёдда бўлган. Ҳаририй Эрон ва “Ҳезболлаҳ” шиалар ҳаракатини Ливанда нифоқ келтириб чиқаришда айблади, ҳамда ўзига суиқасд уюштиришмоқчи бўлганини билиб қолгани ҳақида маълум қилди.Саудия Арабистони, Ливан 

Мавзуга оид