Беш юлдузли меҳмонхона саудиялик шаҳзодалар учун қамоқхонага айланди
5 ноябрь куни кечқурун соат 11да Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонасидагилардан барча нарсаларни олиб фойега чиқиш сўралган. Меҳмонхона мижозларининг ҳеч бирига бу ғалати илтимоснинг сабаби тушунтирилмаган. Мижозлар автобусларга ўтказилган ва Саудия Арабистони пойтахтидаги бошқа бир беш юлдузли меҳмонхонага кўчирилган.
Ritz-Carlton эса ўша куни қўлга олинган шаҳзодалар ва юқори мартабали амалдорлар учун қамоқхонага айланган.
5 ноябрь куни қироллик хонадонининг 30 нафарга яқин аъзоси ҳамда юқори мартабали амалдорлар коррупцияда айбланиб қўлга олинди. The Guardian хабарига кўра, ҳибсга олинганларнинг мулклари мусодара этилмаган.
Ҳибсга олиш ишлари қирол Салмон ибн Абдулазиз фармойишига кўра рўй бермоқда. Бунда унга вориси Муҳаммад ибн Салмон бошқарувидаги коррупцияга қарши қўмита кўмак бермоқда.
Изоҳ берилишича, у бошқа бадавлат хонадонлар билан муносабатлар бузилмаслиги учун шаҳзодаларни қимматбаҳо меҳмонхонага жойлаштиришга қарор қилган ва Ritz-Carlton улар учун вақтинча қамоқхонага айланган.
Сиёсатшунос, профессор Абдулхолиқ Абдулланинг фикр билдиришича эса, энди Саудия Арабистонида аввалдан мавжуд нормалар йўқолиши, бадавлат хонадонлар ўртасидаги алоқалар энди аввалгидек бўлмай қолиши мумкин.
«Саудия Арабистонида барчага бирдек қарашга ҳаракат қилишади. Агар элита вакили айбдор деб топилса, унинг жойи қамоқда бўлади», деган у.
Мавзуга оид
13:17
Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестиция жалб этилиши мумкин
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024