Жаҳон | 17:35 / 08.11.2017
18157
2 дақиқада ўқилади

Фото: Улюкаев иши бўйича судда 2 млн. доллар солинган қути

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги собиқ раҳбари Алексей Улюкаевнинг ишини кўриб чиқаётган Замоскворецкий судига 2 миллион долларни олиб келишди. «Ведомости» ҳамда РБК маълумотларига кўра, ичида пуллар бўлган ва скотч билан ёпиб қўйилган қутини қора пальто кийиб олган терговчи Александр Шевченко олиб кирган.

Қутида «Алоҳида муҳим ишларни тергов қилиш бўйича Бош бошқарма» муҳрларини кўриш мумкин. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги собиқ раҳбари журналистлардан пуллар билан тўла қутига «тегинмаслик»ни сўради. РБК’нинг аниқлик киритишича, шундан сўнг қути устига хира пакет ташланган ва муҳрлар кўринмаслиги учун уни ён томонга ўгириб қўйишган.

Фото: Ведомости

Эслатиб ўтамиз, Улюкаев «Роснефть» раҳбари Игорь Сечиндан 2 миллион доллар миқдорида пора талаб қилишда айбланмоқда. Вазир ва ишбилармоннинг ўзаро суҳбатида «колбасали саватча» ҳақида гап борган, унда эса Федерал хавфсизлик хизмати томонидан махсус белгилар қўйилган пуллар бўлган.

Мавзуга оид