Спорт | 21:00 / 10.11.2017
24171
1 дақиқада ўқилади
Видео: Колумбиялик футболчи Жанубий Кореяга қарши ўйинда ирқчилик қилди
Колумбия терма жамоаси яримҳимоячиси Эдвин Кардона Жанубий Кореяга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинида, рақибларга қарата ирқий камситувчи ҳаракатни амалга оширди.
Иккинчи бўлимда футболчилар орасида кичик тортишув юз берган эди. Шунда 24 ёшли футболчи кўз терисини бармоқлари билан чўзиб, кореяликларнинг кўзи қисиқ эканига ишора қилиб, уларнинг жиғига тегмоқчи бўлди.
Яқинда шунга ўхшаш ҳолат АҚШнинг MLB бейсбол лигасида юз берган ва айнан шундай ҳаракатлари учун, бейсболчи Юли Геррила бешта ўйинга дисквалификация қилинганди.
Мавзуга оид
13:26 / 17.06.2023
Алабамадаги автобус бойкоти – АҚШда қора танлиларнинг камситилишига қарши кечган кураш қандай бошланган эди?
22:15 / 01.06.2021
100 йилдан бери «ёпиқ қолаётган қозон»: Тулса қатлиоми қандай рўй берган?
10:39 / 17.11.2020
«Орзудаги замин» – Обама мемуар ёзди. У тақдимот олдидан АҚШнинг Трамп давридаги муаммоларини санади
10:04 / 15.09.2020