Жаҳон | 14:10 / 16.11.2017
17830
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Остона билан келишувини бекор қилди

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қозоғистон билан эришилган келишувни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи доирасида ёрдам беришни кўзда тутар эди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида. 

Қирғизистон парламенти мазкур келишувни бекор қилиш бўйича қонунни ўтган ҳафта қабул қилган эди. 

Келишув 2016 йили Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган эди. У Қозоғистоннинг Қирғизистонга 100 млн доллар ёрдам беришини тартибга солар эди. Остона бу пулни Қирғиз республикасининг ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқига тезроқ интеграция жараёнларига кўмаклашиш мақсадида ажратиши белгиланганди. 

Қирғизистон ТИВ "белгиланган тартибда Қозоғистон республикаси ҳукуматини келишув ва протоколлар бекор қилинганидан хабардор қилади".

Келишувни бекор қилиш икки қўшни мамлакат муносабатлари ёмонлашаётган бир вақтда кузатилмоқда. Атамбоев Қозоғистонни президентлик сайловига аралашганликда айблагач, икки давлат ҳукуматлари ўртасига совуқчилик тушди. 

 

Мавзуга оид