Фан-техника | 14:55 / 17.11.2017
4556
2 дақиқада ўқилади

Интернет-компания 1 йилдан сўнг ҳайдовчисиз автобусни тақдим этмоқчи 

Фото: tistory.com

Хитойнинг Baidu интернет-компанияси 2018 йилнинг ўрталарига келиб ҳайдовчисиз автобусларни ишлаб чиқариб, синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар берди.

"Компания директорлар кенгаши раиси ва бош директори Робин Лининг маълум қилишича, Baidu Хитойнинг Xiamen King Long United Automative Industry тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчиси билан бирга, 2018 йилнинг июлига қадар ҳайдовчисиз автобусларни тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш ҳамда оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, улар тегишли туманларга қатнайди", - дея ёзади газета.

Нашрнинг таъкидлашича, Baidu 2018 йилда ҳайдовчисиз енгил автомобилларни синовдан ўтказа бошлайди, 2020 йилга келиб эса уларни оммавий ишлаб чиқариш имконияти яратилади. "Компания ҳайдовчисиз автомобилларни 2020 йилдан бошлаб оммавий ишлаб чиқариш имконияти борлиги ҳақида хабар берди, бироқ унинг раҳбарияти бу мақсадга вақтлироқ эришиш ҳам истагида", - дея таъкидлайди China Daily.

«Худди ўқ каби» - Маск Tesla’нинг ҳайдовчисиз юк машинасини намойиш этди

"Биз Хитойнинг JAC Motors ҳамда BAIC Group ишлаб чиқарувчилари билан ҳайдовчисиз автомобилларни 2019 йилда ишлаб чиқаришни йўлга қўйсак, Chery Automobile билан бу 2020 йилда юз беради", - дея компания раҳбарининг сўзларини келтиради нашр.

Мавзуга оид