Жаҳон | 11:20 / 20.11.2017
30631
3 дақиқада ўқилади

«Яшириб ўтирмайман». Атамбоев Қозоғистон билан вазиятда Россия манфаати ҳақида гапирди

Фото: АКИpress

«Остона билан вазият изга тушади. Бу нафақат Остона, балки, яшириб ўтирмайман, биринчи навбатда, Россия манфаати учун керак», - дея айтиб ўтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 20 ноябрь куни Ала-Арча давлат қароргоҳида ташкил этилган якуний матбуот анжуманида.

«Буларнинг бари изга тушади, бироқ менинг фикримча, бу келажак учун ҳам дарс бўлди, энди парламент ва президентлик сайловларида ҳамма ҳам ички ишларга аралашавермайди. Биз нима қилишни ва қандай қилишни, кимни сайлашни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. 2010-йилларда парламент бўйича Қозоғистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маслаҳатчиси юриб, дипломатдан пулларни тарқатганди, кейин эса унга кириш тақиқлаб қўйилди. Асқар эди унинг исми. Бу ҳеч қачон юз бермайди, мен бунга умид қилмоқдаман. У ҳафта сайин хавотирли бўлади, бироқ биз учун эмас», - дея айтиб ўтди у.

Президентнинг таъкидлашича, қўнғироқ қилиши ёки музокаралар учун ўзи бориши ҳақида ўйлаб кўрган.

«Роза Отунбаева мен боришим кераклигини айтганди. Биз бир ярим ойлик блокада юз берганида, у музокараларни қандай олиб борганини яхши эслаймиз. Мен икки кунга сувни ёпиб қўйдим ҳамда чегараларни дарҳол очишди. Баҳоргача 2,5 ой қолди. Яна бир бор шуни айтаманки, яқинда дўстим, буюк Россия президенти Путин билан гаплашдим ва унга, агарда сизга ЕОИИ керак бўлса, уни парчалаб ташлашмоқчи бўлишаётганини хотиржам кузатиб турманг, дедим», - дейди Атамбоев.

«Бизнинг халқимиз минг йиллар давомида шундай қийинчиликларни бошидан ўтказган, ҳамда ҳаттоки шу 6 йил давомида иккита блокада юз берди, биз бундан ўтиб кетамиз. Улар туфайли камчиликларимиз бор бўлган жойларни кўрмоқдамиз. Ҳар доим фойда топиш керак, худди айкидода каби: сенга ҳужум қилишади, сен эса уни ағдариб ташлайсан. Биз ҳужум қилмаяпмиз, бироқ лозим бўлганларни гиламга ташлай оламиз», - дея маълум қилди у.

Мавзуга оид