Фан-техника | 10:55 / 20.11.2017
4640
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG нуфузли мукофотларни қўлга киритди

Фото: LG

LG қаторасига олтинчи марта OLED-телевизорлар, замонавий маиший техника ва смартфонлар учун мукофотланди.

Истеъмол технологиялари ассоциацияси (ConsumerTechnologyAssociation (CTA) LGElectronics (LG) компаниясига CES® 2018 Innovation Awards мукофотларини топширди. Бу технологиялар дизайни соҳасидаги инқилобий инновациялар туфайли юз берди ҳамда январда тақдим этилган OLED-телевизорлар ва музлатгичлар модели учун берилган мукофотларга қўшимча тарзда топширилди.

LG'нинг OLED-телевизорлари, маиший техникаси ва энг замонавий смартфонлари қаторасига олтинчи йил CES InnovationAwards мукофотларини қўлга киритди. Бу соҳанинг CES® каби машҳур бўлган истеъмол электроникасининг ҳар йилги кўргазмасида тақдим этилган энг инновацион маҳсулотларнинг расман тан олинишидир. Шунингдек, LG ҳисоб бўйича 12-CES BestofInnovationsAward мукофотини 2018 йилги кўргазмада тақдим этиладиган ноёб янги маҳсулот учун олди.

LG CES 2018 InnovationAwards мукофотларини саккизта рақобат юқори бўлган тоифаларда қўлга киритди: видеодисплейлар, маиший техника, симсиз телефонлар, «ақлли уй», тасвирларни рақамли кўрсатиш, уйга мўлжалланган аудио ва видеотехника, компьютер соҳаси ҳамда ўрнатилувчи технологиялар.

Фото: LG 

Энг кўп мукофотларни эса SmartThinQ (СМ) технологиясига эга LG Door-in-Door® музлатгичи ва идеал қора рангдаги, чегарасиз контрастли, кенгайтирилган ранг гаммаси ҳамда кенг кўриш бурчагига эга OLED-телевизори олди. Инновациялар учун мукофот олган бошқа товарлар орасида – янги кир ювиш ва қуритиш машинаси, яхшиланган видеопроектор, 4К UHD смарт-телевизор ҳамда CES 2018 кўргазмасида тақдим этиладиган бошқа кўплаб маҳсулотлар бор.

2018 CESInnovationAwards мукофоти

CTA томонидан Америка саноат дизайнерлари ассоциацияси кўмагида ҳомийлик қилинувчи CES Innovation Awards мукофоти дизайн ва муҳандислик ечимлари соҳасидаги ютуқларга берилади. Мукофотлар ҳар йили нуфузли дизайнерлар, муҳандислар ва журналистлар гуруҳи томонидан топширилади, улар техникани турли мезонлар асосида баҳолайди. Хусусан, мезонлар орасида уларнинг истеъмол қиммати, гўзаллиги, инновацион дизайн, сифат ва ҳаёт тарзини яхшилашга қўшган ҳиссаси бор.

Фото: LG 

2018 CES Innovation Awards’нинг LG компанияси томонидан олинган барча мукофотлари рўйхати, жумладан яна бир BestofInnovationsAward мукофоти LG’нинг CES’га бағишланган, 8 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид