ОАВ: Япония Tomahawk қанотли ракетасига ўхшаш ракета ишлаб чиқиши мумкин
Япония ҳукумати кемалар ва қуруқликдаги нишонларга зарба бера олиш учун қанотли ракета барпо қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Yomiuri нашрининг ёзишича, унинг Америка ракетасига ўхшаш жиҳатлари эътиборидан Япония Tomahawk ракетаси деб аталмоқда.
Япония мудофаа вазирлиги 2018 йил учун бюджет сўровида янги бошқарилувчи кемаларга қарши ракетани ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида маълумот бор. Бу ракеталар Япония ороллари учун мўлжалланаётгани ҳам қайд этилган.
Шу мақсадда, вазирликка кўра, 7,7 млрд иен (68,4 млн доллар) ажратиш кифоя қилади. Бироқ, нашрнинг ёзишича, кемаларга қарши ракета хусусиятлари қуруқликдаги нишонларга зарба бера оладиган қанотли ракеталарникига ўхшашдир. Шу боисдан ҳам мамлакат ҳукумати ушбу икки лойиҳани илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида бирлаштиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
12:13
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024