Жаҳон | 18:44 / 23.11.2017
10029
2 дақиқада ўқилади

Олимлар илк клонлаштирилган итни қайта клонлашди

Фото: Nature

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи илк клонлаштирилган итни ирсий ўхшаш бўлган ҳайвонлар бир хил тақдирли бўлиши ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида қайта клонлашган. 

Сеул миллий университети, Мичиган штати университети ва Иллинойс университети олимлари Scientific Reports журналида ушбу тадқиқотга доир мақола эълон қилишди. Гуруҳнинг маълум қилишича, улар ҳақиқий итни клонлашганда, клон ҳайвоннинг яшаб кетиш қобилияти ва унинг қариш жараёни ва туғма нуқсонларга қанчалик чалиниши мумкинлигини аниқлашни мақсад қилишган. 

2005 йили Той номли афғон кўппаги клонлаштирилган эди. Сеул миллий университети олимлари Той ҳужайраларини урғочи донор тухум ҳужайраларига жойлаштириб, кейинроқ уни донор ит утерусига жойлаштиришганди. 

Ушбу тадқиқот натижасида дунёга келган Снупи Сеул миллий университетида яхши ва соғлом ҳаёт кечирди ва ўн ёшга кирганида саратондан ҳалок бўлди. Клон учун намуна олинган Той ҳам 12 ёшида саратондан ўлган эди. 

Снупи 5 ёш бўлганда тадқиқотчилар унинг ҳужайраларидан олишди ва 94 та ҳомилани имплантация қилишда фойдаланишди. Бунинг натижаси ўлароқ 4 кучук дунёга келган. 

Улар туғилганидан 4 кун ўтгач биттаси нонормал диареядан ҳалок бўлган. Қолган 3 кучук мақола ёзилаётган вақтда 9 ойлик бўлиб, соғлом ҳаёт кечираётган эди. Тадқиқот натижаси эса, клон итнинг клонлари 7 ёшга кирганида эълон қилинмоқда. 

Мавзуга оид