Жаҳон | 12:13 / 24.11.2017
18978
1 дақиқада ўқилади

1100 та ўқ. Лас-вегаслик қотил ҳақида янги маълумот берилди 

Фото: Global Look Press

Лас-Вегасда одамларни оммавий равишда ўлдирган Стивен Пэддок фестиваль иштирокчиларига қарата ҳаммаси бўлиб 1,1 минг мартадан кўпроқ ўқ узган. Бу ҳақда шериф Жо Ломбардо хабар берди, деб ёзмоқда Las Vegas Review-Journal нашри.

Отишма жорий йилнинг 2 октябрига ўтар кечаси юз берди, натижада 58 инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди, 500 дан ошиқ одам жароҳатланди.

Шерифнинг сўзларига кўра, терговчилар Пэддок ўқ узишни нега тўхтатганини ҳали аниқлай олишмаган. Меҳмонхонадаги унинг хонасидан яна тахминан 4 мингта патрон топилди. Бироқ, Ломбардо «мерган» нечта қуролдан фойдалангани бўйича аниқ маълумот беришдан бош тортди.

Аввалроқ вегаслик қотил меҳмонхона ва казино бизнесига «зарба бергани» хабар қилинганди.

Мавзуга оид