Жаҳон | 10:19 / 24.11.2017
36128
1 дақиқада ўқилади

Раҳмат Оқиловнинг ҳибсда сақланиш муддати узайтирилди

Фото: Aftonbladet

Швециядаги суд Стокҳольмда содир бўлган ва беш кишининг умрига зомин бўлган ҳужумда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини судга қадар ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди. Стокҳольм туман судининг 23 ноябрь куни маълум қилишича, 39 ёшли Раҳмат Оқилов 21 декабрга қадар қамоқда бўлади.

Терговчиларнинг фикрича, Оқилов ичимлик етказишга мўлжалланган юк машинасини ўғирлаб, 7 апрель куни уни Стокҳольм марказидаги одамлар устига ҳайдаб борган. Суд баёнотида айтилишича, Оқилов прокурорларнинг ҳибсда сақланиш муддатини узайтириш бўйича талабига қарши чиқмаган. У терроризмда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 14 апрель куни расмий Тошкент Стокҳольмдаги терактни содир этган Раҳмат Оқилов ИШИД аъзоси бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган.

Мавзуга оид