Жаҳон | 15:16 / 25.11.2017
9370
1 дақиқада ўқилади

«Ҳаммаси қонуний бўлган»: Зимбабве олий суди баёнот берди

Фото: AFP

Зимбабве олий суди ҳарбий хизматчиларнинг мамлакат собиқ президенти Роберт Мугабенинг истеъфосига олиб келган хатти-ҳаракатларини қонуний деб топди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, судья Жорж Чивеше қуролли кучларнинг Мугабе конституциявий функциялари «эгаллаб олинишининг тўхтатишга уриниши» бўйича ҳаракатлари «атрофдагилар томонидан конституциявий ҳамда қонуний саналиши» ҳақида қарор қабул қилган.

Аввалроқ Зимбабве янги президенти Эммерсон Мнангагва мамлакатда янги давлат раҳбари сайловлари келаси йили бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид