Жаҳон | 09:15 / 29.11.2017
19726
1 дақиқада ўқилади

Саудия подшоҳи бўлишга даъвогарлик қилган шаҳзода 1 миллиард доллар эвазига озод қилинди

Фото: Faisal Nasser/Reuters

Саудия Арабистони подшоҳлигига етакчи даъвогарлардан бири саналган ва коррупцияга қарши суриштирув ишлари доирасида қўлга олинган шаҳзода Мутайиб бин Абдулла 1 млрд доллар эвазига озодликка қўйиб юборилган. Бу ҳақда Reuters Саудия Арабистонидаги амалдорга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Шунингдек амалдорнинг таъкидлашича, яна уч киши ҳукумат билан «келишувга» эришгани туфайли озодликка қўйиб юборилган.

Аввалроқ валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд The New York Times’га берган интервьюсида Саудия Арабистонида коррупцияда айбланган шаҳзодалар ва миллиардерларнинг аксарияти ўз маблағларининг бир қисмини озодликка чиқиш эвазига беришга рози бўлишгани ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид