Жаҳон | 08:33 / 30.11.2017
12714
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ким Чен Иннинг заҳарланган акасининг ёнида заҳарга қарши эмдори бўлган

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Малайзияда заҳарлаб ўлдирилган акасининг ёнида антидот, яъни заҳарга қарши дори бўлган, Star газетаси моддани экспертизадан ўтказган мутахассисга таянган ҳолда.

Нашрнинг ёзишича, Ким Ченнинг елкага осиб олган сумкасида 12 та антропин ампуласи , бўлган. У асабни шол қилувчи моддалар ва заҳарларга қарши, VX каби модда таъсирини йўқ қилишда қўлланилади. Маълумки, айнан VX қолдиқлари Ким Чен Нам терисида топилган эди.

КХДР фуқаросининг ўлими бўйича Малайзия Олий судида бўлиб ўтган эшитувларда иштирок этган токсиколог К.Шармила ампулаларда антидот бўлганини тасдиқлади. 

У, шунингдек, айбланувчилар адвокатларининг ампулалардаги ёзувлар корейс тилида бўлгани ҳақидаги даъволарини рад этди. 

Эслатиб ўтамиз, Ким Чол номига берилган паспорт соҳиби бўлган КХДР фуқароси 13 февраль куни Куала-Лумпур халқаро аэропортида заҳарлаб ўлдирилган эди.

Мавзуга оид