Вазият юмшамоқда. Қатар амири араб монархлари саммитига таклиф этилди
Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ол Соний Форс кўрфазининг араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгашининг (Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони) 5-6 декабрь кунлари давомида Кувайтда ўтказиладиган саммити учун таклиф олди. Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Қатар раҳбарига олий даражадаги саммитда иштирок этиш учун Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ томонидан таклифнома йўлланган.
Бундан аввалроқ Кувайт матбуоти 5-6 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган саммитга тайёргарлик кўриш учун душанба куни Форс кўрфази давлатлари Ташқи ишлар вазирлари иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар тарқатганди. Бу йиғилиш якунлари бўйича расмий баёнот берилмади.
Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА кейинги ойлар давомида Қатарни бойкот қилиб келмоқда. Бу зиддиятни ҳал этиш учун Кувайт воситачи ҳисобланади. Баҳрайн ТИВ раҳбари Қатарнинг ташкилотдаги аъзолигини музлатиб қўйиш ташаббуси билан чиққанди. Ушбу орол давлат қироли эса зиддият бартараф этилмагунича, саммитда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Қатар амири эса ўз навбатида минтақа давлатларини инқироздан чиқишни истамаётганликда айблаган.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024
Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
19:01 / 19.11.2024