Жаҳон | 18:06 / 02.12.2017
39863
1 дақиқада ўқилади

Видео: дунёнинг энг чуқур сув ҳавзасидаги балиқ қандай кўринишда?

Олимлар Тинч океанининг Мариана чуқурлигида бугунги кунда маълум бўлган балиқларнинг энг чуқур сувда яшайдиган турини аниқлади. Ғаройиб ва ноёб балиқлар YouTube сайтида намойиш қилинди. 

The Independent нашрининг ёзишича, Mariana snailfish деб номланган балиқ 8,1 км чуқурликда яшайди. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, назарий жиҳатдан балиқлар яшай оладиган эҳтимолий чуқурлик 8,2 км.ни ташкил этади. 

Балиқлар турлари бўйича янги ҳисоботни тайёрлаган Вашингтон университети мутахассисларига кўра, гарчи бу балиқ фавқулодда ҳолатларга мослашмагандек кўринса-да, аслида у бу муҳитда яшашга жуда яхши мослашган. 

Мавзуга оид