Жаҳон | 19:10 / 08.12.2017
14969
1 дақиқада ўқилади

Исроил полицияси Қудсда намойишчиларни ҳибсга олмоқда

Фото: AFP

Исроил полицияси Эски шаҳарнинг Дамашқ дарвозаси яқинида — Қуддус тарихий марказининг девор билан ўралган қисмида норозилик намойишлари ўтказаётган фаластинликларни ҳибсга олишни бошлади.

Намойишчилар полициячиларга тошлар, идишлар ва бошқа буюмлар улоқтира бошлашгач, полиция уларни ҳибсга олишга киришган.

Бундан аввалроқ Қудс, Ғазо сектори ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлардан юздан ортиқ фаластинлик жабрлангани ҳақида хабар берилганди.

Тўқнашувлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 6 декабрь куни Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиши ортидан келиб чиқди. 

Америка томонининг қарорини Яқин Шарқдаги барча давлатлар, шунингдек, Европанинг етакчи давлатлари ҳам норозилик билан қаршилиади.

Мавзуга оид