Армия жалб этилди. Исроил ва Фаластин чегарасидаги тўқнашувлар кескинлашди
Исроил ва Фаластин чегарасида норозилик намойиши иштирокчиларининг ҳарбий хизматчилар билан тўқнашувлари бошланди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Хабар қилинишича, норозилик намойиши қатнашчилари покришкаларни ёқиб юборишган ва йўлни тўсиб қўйишга уринишди, бироқ Исроил томонидан зирҳли автомобилларга етиб келган аскарлар уларга қарши шовқин гранаталари ва газли гранаталарни қўллай бошлашди, улардан биттаси эса журналистлар гуруҳига келиб теккан.
Кутилишича, Фаластин пойтахтидаги митинг якунланганидан сўнг тўқнашув жойига «Жабҳат Шаби» партияси фаоллари келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин жума кунги ҳодисалар бўйича баёнот берди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи, Ғазо сектори ва ал-Қудснинг турли туманларидаги норозилик намойишлари вақтида 1,1 минг киши жабрланди.
Мавзуга оид
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024