Жамият | 15:10 / 14.12.2017
23052
1 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг ишончни оқламаган актёрлари маълум

Фото: Марк Уолберг, Кристиан Бэйл ва Ченнинг Татум

Американинг Forbes журнали 2017 йилнинг энг ишончни оқламаган актёрлари рўйхатини эълон қилди. Антирейтингнинг биринчи ўрнидан Марк Уолберг жой олди.

Артистнинг гонорарлари умумий миқдори ҳисобот даврида 68 миллион долларни ташкил этди. Уолберг иштирокида учта фильм тақдим этилди, ҳамда актёрга тўланган ҳар бир доллар студияларга атиги 4,4 АҚШ доллари олиб келди.

Иккинчи ўринда - Кристиан Бэйл (гонорарнинг ҳар бир доллари учун $6,7).

Учинчи поғонани Ченнинг Татум ($7,6) «қўлга киритди».

«Кучли» бешликка Дензел Вашингтон ($10,4) ҳамда Брэд Питт ($11,5) якун ясаб берган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Жонни Депп рўйхатда етакчиликни қўлга киритганди.

Аввалроқ Американинг Forbes журнали дунёдаги энг кўп ҳақ тўланувчи мусиқачилар номини маълум қилганди

Мавзуга оид