Жаҳон | 20:47 / 15.12.2017
10978
2 дақиқада ўқилади

2017 йил сўзи эълон қилинди - Оксфорд луғати версияси

Оксфорд луғати youthquake сўзини "2017 йил сўзи" дея эътироф этди. Бу сўз ёшлар хатти-ҳаракати ёки таъсири остида юзага келган сезиларли маданий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларни билдиради.

Луғат муҳаррирлари томонидан тўпланган маълумотлар youthquake сўзининг 2017 йилда 2016 йилдагига нисбатан беш карра кўп қўлланганини кўрсатмоқда. Ушбу сўз жамоатчилик эътиборига биринчи марта Буюк Британиядаги умумхалқ сайловлар вақтида тушган.

Ўшанда ёшлар сайлов участкаларида лейборчиларни қўллаб-қувватлаганди, шу туфайли консерваторлар парламентда мутлақ кўпчиликни ташкил қила олмади.

Сўз икки қисмдан иборат бўлиб - youth (ингл. ёшлар) ва quake (зилзила, силкиниш) маъноларини англатади, шунингдек, у earthquake, яъни ер силкиниши сўзига ҳамоҳангдир.

Мавзуга оид