Light | 18:29 / 15.12.2017
20218
2 дақиқада ўқилади

Балиқчи қуш томонидан “ўғирланган” камера 5 ойдан кейин топилди (видео)

Фото: Noi.md

Норвегиялик 5 ой олдин балиқчи қуш (чайка) томонидан ўғирлаб кетилган GoPro камерасини топиб олди. У камерасини бу қушларни суратга олиш учун дала ҳовлисида ўрнатган эди.

Аниқланишича, камерада балиқчи қуш уни қандай қилиб “ўмариб кетгани” видеоси ҳам сақланиб қолган. Бу ҳақда камера эгаси Кьелль Робертсен маълум қилди. У камерани дала ҳовлисидаги уй айвонининг ёғоч панжарасига ўрнатиб, балиқчи қушларни жалб қилиш учун у ерга нон бўлакларини ташлаб қўйган. 

Бироқ балиқчи қушлардан бири нон бўлакларини чўқилаб бўлгач, камерани тумшуғига олиб у билан бирга учиб кетган. Камера норвегияликнинг уйидан бир неча юз метр нарида топилган. Унинг хотира картасидан қушнинг уйлар ва дарахтлар узра парвозининг манзарали кадрлари қайд қилинган ёзувни олишга муваффақ бўлинган. 

Видеоёзув камеранинг пастга қулаши ва балиқчи қушнинг уни чўқилай бошлаши билан якунланган.

Мавзуга оид