Фан-техника | 10:20 / 15.12.2017
16965
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Рақамли телевидение энди Бухоро вилоятида

Фото: UZDIGITAL TV

2017 йилнинг эрта кузида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида янги DVB-T2 стандартида рақамли телеузатиш тармоғининг синов текшируви ишга туширилди. Ушбу рақамли телеузатиш аҳолига энг машҳур миллий ва хорижий телеканаларни юқори сифатда бепул кўриш имкониятини беради. Рақамли телеузатишга ўтиш – мамлакатимиз телевидениясининг ривожланишидаги муҳим босқичдир.

2017 йил 14 декабрь куни UZDIGITAL TV’нинг Бухоро шаҳридаги, Б. Нақшбандий кўчаси 40-уйда жойлашган сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси ўз  эшикларини очди. Бу ерда мижозлар рақамли телевидениега уланиш учун ускуналарни харид қилиш имкониятига эга. Телевизорнинг русумига қараб  (ички  DVB-T2 тюнерли ёки ички тюнерсиз) компания 2 турдаги ускуналарни таклиф этади: TeleCARD (CAM-модуль) ва рақамли эфир қабул қилгич (тюнер). DVB-T2 рақамли стандарти туфайли томошабинларни сифатли тасвир ва овоз билан таъминлади.

Фото: UZDIGITAL TV

Ўзбекистонда мавжуд бозор ҳолати рақамли телевидение хизматларини тақдим этадиган ҳудудни кенгайтиришга хизмат қилади. 2018 йилнинг бошида Қашқадарё вилояти ҳудудида ҳам UZDIGITAL TV’нинг яна бир сотув ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси очилиши режалаштирилган.

Фото: UZDIGITAL TV

UZDIGITAL TV рақамли телевидениеси фақатгина юқори сифат ва телеканаллар тўплами кенглиги эмас, бу сизнинг ва оила аъзоларингиз ҳаётини янги сифати ҳам демакдир!

Фото: UZDIGITAL TV

Компания хизматлари учун тўловларни PAYNET, CLICK, UZCARD, PayMe, U-PAY, MBANK, Woy-wo тўлов тизимлари, шунингдек, “Алоқа Банк”, “Ипак Йўли Банки” ва “Ипотека Банк” орқали амалга ошириш мумкин. Қўшимча маълумотни www.uzdtv.uz сайтидан олиш мумкин.

Давоми бор...

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид