Спорт | 22:43 / 15.12.2017
15386
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро турнирда чемпион бўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Учрашувда Забиҳилло Ўринбоев 43-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда японияликлар стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар билан бошланди. Забиҳилло Ўринбоев 73-дақиқада яна бир бор маҳоратини намойиш қилди ва Дониёр Нарзуллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг иккинчи голини киритди.

Аммо ўйин тугашига оз фурсат қолганда Япония ёшлари яна стандарт вазиятдан фойдаланишди, бу сафар бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган пеналтилар сериясида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди - 6:5. 

M-150 Cup. ФИНАЛ

Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 - 2:2 (1:1)
Пенальтилар бўйича — 6:5
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (45, 73) – Юта Камия (45+2), Юта Камия (88) 
Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков, Хожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдуҳолиқов, Достонбек Хамдамов, Забихилло Ўринбоев (с)
Япония U-23: Повелл Обинна, Юго Татсута, Хонойа Сёужи, Итсуки Урата, Йоичи Наганума, Юта Камия (с) , Рео Хатате, Таики Хирато, Каору Митома, Шион Иноуе, Аясе Уеда.

Мавзуга оид