Жаҳон | 08:40 / 15.12.2017
20615
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгармайди!». Европа кенгаши раҳбари ал-Қудс бўйича баёнот берди

Фото: Reuters

Европа кенгаши раиси Дональд Туск ЕИнинг Брюсселдаги саммитида Европа иттифоқининг ал-Қудс бўйича позицияси ўзгармаганини тасдиқлади.

«ЕИ етакчилари Яқин Шарқдаги муаммоларни икки давлатнинг қўшни бўлиб яшаши йўли билан ҳал этиш бўйича қатъий позицияда эканликларини яна бир бор маълум қилишмоқда, ҳамда шу нуқтаи назардан ЕИнинг ал-Қудс бўйича позицияси ўзгаришсиз қолади», - дея ёзган Туск твиттердаги саҳифасида.

Шунингдек, худди шундай баёнот ЕИ саммити якуний ҳужжатининг янгиланган вариантига киритилди, у Европа кенгаши сайтида эълон қилинди.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги мусулмон мамлакатлар етакчиларининг саммитида ал-Қудсни Фаластин пойтахти сифатида тан олишни таклиф қилди ҳамда шаҳарни «мусулмонлар учун қизил чизиқ» деб атагани хабар қилинганди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эса араб давлатларини Исроилга қарши туриш мақсадида бирлашишга чақирди.

 

Мавзуга оид