Жаҳон | 22:10 / 19.12.2017
30240
2 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг “ёмон” пароллари маълум қилинди

Фото: Getty Images

SplashData таҳлилчилари энг кўп қўлланувчи ва демакки, энг кам даражада хавфсиз бўлган паролларнинг 2017 йилги рўйхатини тузди. Рўйхатда бизга анчадан бери таниш бўлган “123456” ва “password” пароллари билан бир қаторда “starwars” каби янги пароллар пайдо бўлган.  

Рўйхат охирги 12 ой ичида маълумотлар сизиб чиқиши оқибатида ошкор бўлган 5 млн.дан кўпроқ паролнинг таҳлили натижалари асосида тузилган. 

“Агар “Юлдузлар жанглари” фильми сизга жуда ёқса ҳам, бу парол сифатида “starwars” сўзини ишлатиш учун асос бўлмайди”, деб айтган SplashData бош директори Морган Слэйн. “Хакерлар фойдаланувчиларнинг қайд қилиш ёзувларини бузиб кириш учун спорт ва оммавий маданиятда учрайдиган атамалардан фойдаланадилар, чунки улар кўплаб одамлар бу осон эсда қолувчи сўзларни ишлатишларини биладилар”, деб айтган мутахассис. 

Ёдда тутинг, хакерлар психологиядан яхши хабардорлар ва осон топилувчи паролни бироз ўзгартириш уни ишончли қила олмайди.

Қуйида жорий йилнинг энг ишончсиз пароллари ўнталиги келтирилган:

123456
password
12345678
qwerty
12345
123456789
letmein
1234567
football
iloveyou

Мавзуга оид