Фан-техника | 19:01 / 19.12.2017
23306
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S9 тақдимоти санаси маълум қилинди

Samsung корпорацияси ўзининг S9 ва S9 Plus смартфонларини февраль ойи охирида намойиш қилади, икки смартфон ҳам март ойидан сотувга чиқади. Bloomberg маълумотларига кўра, янги қурилмалар тақдимот санаси - 27 февраль.

Таъкидлаш жоизки, Galaxy S7 ва S7 Edge 2016 йилнинг 21 февралида намойиш этилган эди ва 12 мартдан сотувга чиққан. Samsung'нинг саккизинчи смартфони эса жорий йилнинг 29 мартида тақдим этилди, 21 апрелдан бошлаб сотувга чиқди.  

Bloomberg Samsung'нинг янги флагман қурилмасига оид бошқа ҳеч қандай тафсилотлар билан бўлишмади, фақатгина - уларнинг "модернизациялашган камера тизими"га эга бўлиши маълум қилинди. Шундай бўлса-да, таниқли блогер ва инсайдер @onLeaks қурилманинг янги суратларини тақдим этди. 

Умуман олганда, Samsung Galaxy S9 ўзидан аввалги смартфонга ўхшаш бўлади. Асосий ўзгаришлар энди камера тагида, ўртада жойлашган бармоқ излари сканерига тегишли бўлади. Қулоқчинлар "уяси" қурилманинг пастки қисмида, динамиканинг ёнида жойлашган бўлади. Фақат Galaxy S9 + қурилмасигина икки камерага эга бўлади. 

Мавзуга оид