Жамият | 22:30 / 21.12.2017
21211
2 дақиқада ўқилади

Эски машина саҳродаги мини-меҳмонхонага айлантирилди

Фото: Mohammed Al Malaheem

Нафақага чиққан иорданиялик ишбилармон ўзининг эски Volkswagen Kafer машинасини саҳро ўртасидаги меҳмонхонага айлантирди. 

Фото: REUTERS / MUHAMMAD HAMED

64 ёшли Муҳаммад Ал-Малаҳим ўзининг Ал-Жая шаҳарчасига сайёҳларни жалб қилиш учун эски автомобилини мини-меҳмонхонага айлантирди. Унинг сўзларига кўра, мини-меҳмонхона беш юлдузли меҳмонхонадан қолишмайди. 

Фото: REUTERS / MUHAMMAD HAMED

"Бу қишлоқ — менинг ватаним. Мен шу ерда туғилдим, улғайдим ва яшаяпман. Шу боис менда у учун нимадир қилиш, бу ерга пуллар ва сайёҳларни жалб қилиш истаги туғилди", - дейди Муҳаммад. 

Фото: REUTERS / MUHAMMAD HAMED

Авваллари у гид бўлиб ишлаган, лекин 2011 йилда нафақага чиққандан кейин меҳмонхона очди. Машинани жиҳозлашга қизи ёрдам берди: у чойшаблар ва ёстиқлар тикиб, эски машинаси интерьерини безади. 

Фото: REUTERS / MUHAMMAD HAMED

Қўшни ғорда эркак ресепшен (рўйхатдан ўтиш жойи) очган, ваннахона ва ошхона ҳам ўша ерда жойлашган, бу ерда у сайёҳларни ширинликлар билан меҳмон қилади. Унинг ёнида эса Муҳаммад кичик сувенир растасини очди.

Фото: REUTERS / MUHAMMAD HAMED

Ғилдираклардаги меҳмонхонада "барчаси ичида" тизими бўйича тунни ўтказиш 40 иордан динори (тахминан 58,17 доллар)га тушади. Номер атиги икки кишига мўлжалланган. Бироқ, меҳмонлар изоҳ қолдирадиган миннатдорчилик китобидаги ёзувларга кўра, торчилик меҳмонларга ноқулайлик туғдирмайди. 

Муҳаммад ўз меҳмонхонасини дунёдаги энг кичик меҳмонхона деб ҳисоблайди. Бироқ Гиннеснинг рекордлар китобида берилган маълумотларга кўра, дунёдаги энг кичик Eh'häusl Hotel меҳмонхонаси Германиянинг Амберг шаҳрида жойлашган. Унинг кенглиги атиги 2,5 метрга тенг.

Мавзуга оид