Жаҳон | 00:11 / 24.12.2017
21000
2 дақиқада ўқилади

WSJ: Ар-Риёд шаҳзодани озод қилиш учун 6 млрд доллар сўрамоқда 

Фото: EADaily

Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда айблов билан ҳибсга олинган шаҳзода Ал-Волид бин Талол ўз озодлиги учун 6 млрд доллар тўла6 беришини талаб қилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда

Манба маълумотларига кўра, миллиардер коррупцияда айбланган бошқа  шахслар билан бирга Ар-Риёддаги меҳмонхонада ушлаб турилибди. Нашрнинг маълум қилишича, сўралаётган миқдор Саудия Арабистони ҳукумати ҳибсга олинганлардан озодликка чиқарилишлари учун талаб қилган энг йирик суммалардан биридир.

Маълум қилинишича, шаҳзода ҳозирча бу пулларни тўлашдан бош тортмоқда. Таъкидланашича, агар шаҳзода бунга рози бўлса, унда коррупция бўйича айбловни тан олган бўлади. Шаҳзода эса бу айбловни тан олмаяпти. Миллиардер бунинг ўрнига Саудия ҳукуматига ўзининг Kingdom Holding конгломератидаги улушининг бир қисмини таклиф қилмоқда. Forbes талқинига кўра, шаҳзоданинг барча активлари 18,7 млрд долларни ташкил қилади. 

Шаҳзода Ал-Волид бин Талол Саудия Арабистонининг илк қироли Абдулазиз бин Сауд Ол Сауднинг набираси, 20-шаҳзода Талол бин Абдулазиз Ол Сауднинг ўғли ҳисобланади. Шаҳзода Citigroup, Twitter, 21st Century Fox, The Walt Disney Company компанияларида улушга эга.

Мавзуга оид