Спорт | 21:20 / 29.12.2017
11926
1 дақиқада ўқилади
Спорт журналистлари йилнинг энг яхши спортчиларини аниқлаб беришди
Теннисчилар Рожер Федерер ва Серена Уильямс Спорт матбуоти Халқаро уюшмаси (AIPS) талқинига кўра, 2017 йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчилари деб тан олинишди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Федерер 19,94 фоиз тўплади. Якунланган мавсумда у “Катта дубулға” сериясига кирувчи иккита мусобақа – Австралия очиқ чемпионати ва Уимблдонда ғолиб бўлди.
Федерер “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду (16,94 фоиз) ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини (11,39 фоиз) ортда қолдирди.
Серена Уильямс (13,99 фоиз) эса 2017 йилда Австралия очиқ чемпионатида ғолиб бўлди. Аёл спортчилар орасида 2-ўринни венгриялик сузувчи Катинка Хоссу (13,56 фоиз), 3-ўринни америкалик югурувчи Элиссон Феликс эгаллади.