Спорт | 10:30 / 29.12.2017
7105
2 дақиқада ўқилади

Статистика: «Саутҳемптон» футболчилар фабрикаси, «Ливерпуль» асосий харидор

«Саутҳемптон» охирги 10 йилда футболчилари трансферидан жами 300 миллион фунт ишлаган.

28 декабрь куни «авлиёлар» жамоаси яна бир етакчи футболчиси Виржийл ван Дейкни 75 млн фунт эвазига «Ливерпуль»га пуллади. Бунгача худди шу йўналишда Натаниэль Клайн (12,5 млн фунт), Деян Ловрен (20 млн), Адам Лаллана (25 млн) ва Садьо Мане (34 млн) ҳам Ливерпулга трансфер қилинганди.

Шунингдек, «Саутҳемптон» футболчилари «Тоттенҳэм»да ҳам харидор. Ўз вақтида лондонликлар клуби Гарет Бэйл (10 млн), Тоби Алдервейрелд (11,5 млн), Виктор Ваньяму (11 млн) ва Пауло Гассанигани (1 млн) харид қилишган.

«Манчестер Юнайтед» «Саутҳемптон»дан 25 млн фунт эвазига Люк Шоуни ва 24 млн фунт эвазига Морган Шнайдерлинни сотиб олишган.

«Арсенал» бу жамоага 3 футболчи учун жами 43 млн евро тўлаган Тео Уолкотт, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Кэлум Чемберс ҳам Лондонга «Саутҳемптон»дан келган.

Охирги 10 йил ичида «Саутҳемптон» жами бўлиб 14 футболчи сотган ва 300 миллион фунт ишлаган. Бу маблағнинг тенг ярми «Ливерпуль» томонидан тўланган.

Фото: Shutterstock

Мавзуга оид