Жаҳон | 18:45 / 02.01.2018
7490
1 дақиқада ўқилади

2017 йил авиация тарихида энг хавфсиз йилга айланди 

Фото: Global Look Press

Даниянинг To70 таҳлил компанияси хабарига қараганда, 2017 йилда авиакомпаниялар тижорат мақсадлардаги йўловчи самолётларида ўлимнинг ноль даражасини қайд этишган. Ҳар 16 миллион тижорат мақсадлардаги йўловчи рейсларида ўлим билан якун топган битта бахтсиз ҳолат рўй берган.

Бироқ, 79 та ўлим ҳолати юк ҳаво кемалари ва турбовинтли двигателларга эга самолётлар иштирокида юз берди. Лекин биронта ҳам ўлим четдан ёки ноқонуний аралашув туфайли содир бўлмаган. 2017 йил учун ҳисоботга оғирлиги 5,7 тоннадан ортиқни ташкил этувчи ҳаво кемалари киритилди.

Aviation Safety Network фирмаси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, авиациядаги ўлим ҳолатлари сўнгги икки йилда кескин қисқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда йўловчи авиалайнерларида 16 та авиаҳалокат ва 303 та ўлим ҳолати қайд этилганди.

Мавзуга оид