Жаҳон | 15:40 / 09.01.2018
7128
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизида яна мудҳиш фожиа, 64 қочқин ҳалок бўлди

Фото: Anadolu

Ўрта Ер денгизида Италия қирғоқларига етиб олишга уринган 64 нафар қочқин ҳалок бўлди.

Миграция бўйича халқаро ташкилотдан хабар беришларича, фожиа шанба, 6 январь куни юз берган. 150 нафар қочқин бўлган пуфлама қайиқ Ливия қирғоқларидан Италияга қараб йўлга чиққан.

«Қайиқ чўкиб кетди. Фақатгина 86 қочқин қутқариб олинди. Ҳозирча саккиз кишининг жасади топилди», - дея хабар берди Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Италиядаги вакили Флавио ди Жиакомо Twitter’да.

Унинг сўзларига кўра, Италия соҳилни қўриқлаш кучлари чўкаётган қочқинларга ёрдамга етиб келишга ҳаракат қилган.

Мавзуга оид