Тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкцияни энди суд бериши белгиланмоқда
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколатини прокурордан судга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда «Ҳабеас корпус» институтини янада кенгайтириш доирасидаги суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнига қадар, тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция бериш ваколати судларга ўтказилади.
Бундан ташқари, процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан судда далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
15:32 / 20.12.2024
Британия Гуржистон ИИВ раҳбариятига қарши санкциялар киритди
14:54 / 17.12.2024
Сеул РФ ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик учун санкциялар киритди
13:27 / 17.12.2024
ЕИ Минскка қарши санкцияларни кенгайтирди
08:50 / 17.12.2024