Спорт | 14:30 / 10.01.2018
20736
1 дақиқада ўқилади

WBC ўтган йилнинг энг яхши боксчисини маълум қилди

Фото: AP

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) 2017 йил якунлари бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Қозоғистонлик спортчи Геннадий Головкин WBC томонидан 2017 йилнинг яхши боксчиси деб топилди.

Йил воқеасига америкалик боксчи Флойд Мэйвезер ва ирландиялик UFC жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жанг айланди.

WBC 2017 йилнинг энг ёрқин чиқиши деб америкалик Деонтей Уайлдернинг канадалик Бермейн Стиверн билан жангнинг биринчи раундидаги ғалабаси тан олинди.

Эслатиб ўтамиз, тўрт йўналиш бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ўтган йили иккита жанг ўтказди. Март ойида у америкалик Дэниел Жейкобсни мағлуб этди, сентябрда эса мексикалик Сауль Альваресга қарши жанг дуранг билан якунланди. Бу жанг WBC томонидан 2017 йилдаги энг яхшиси деб топилди.

Мавзуга оид