Спорт | 10:00 / 12.01.2018
12278
1 дақиқада ўқилади

Таниқли бокcчи Деонтей Уайлдерга қамоқ жазоси берилди

Фото: roundbyroundboxing

Америкалик боксчи Деонтей Уайлдер марихуана сақлагани учун қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Унга 30 кунлик қамоқ ва 60 соатлик жамоат ишларини бажариш жазоси тайинланди. Қамоқ жазоси икки йиллик синов муддати ҳам ҳисобланади.

Boxingscene маълумотларига кўра, 2017 йил ёзда АҚШнинг Таскалуса шаҳрида боксчи ҳайдаётган машина полициячи томондан тўхтатилган. Полициячи марихуана ҳидини сезиб, машинада тинтув ўтказган ва гиёҳванд модда топган.

Боксчи ҳибсга олинган ва кейинроқ гаров пули эвазига озодликка чиқарилган. Боксчи вакилининг таъкидлашича, Уайлдер шаҳарда бўлмаганда унинг машинасинидан бошқа шахс фойдаланган. Бироқ бу важ судни қаноатлантирмаган ва спортчи айбдор деб топилган. 

Уайлдер ўз фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, 39 та ғалабага эришган. Эътиборлиси, улардан 38 тасини нокаут билан якунлаган.

Мавзуга оид