Жамият | 07:15 / 13.01.2018
18831
1 дақиқада ўқилади

Беморлар жигарида “дастхат” қолдирган жарроҳ қамоқ жазосидан қутулиб қолди

Фото: SWNS.com

Беморлар жигарида ўз исм-шарифининг биринчи ҳарфларини ўйиб туширган британиялик жарроҳ Саймон Брэмхолл қамоқ жазосидан қутулиб қолди. Суд унинг бу қилмишини жароҳат етказиш билан ҳужум қилиш деб топган. Собиқ жарроҳ айбини тан олган ва унга 10 минг фунт стерлинг миқдорида жарима ва бир йил жамоат ишларини бажариш жазоси белгиланган.

Жарроҳ операциялар вақтида беморлар жигаридаги қон томирларини лазер билан шундай тарзда куйдирганки, жигарда жарроҳнинг 4 см.лик инициаллари (S ва B ҳарфлари) ҳосил бўлган. Жарроҳнинг бу қилмиши унинг собиқ беморларидан бирининг жигари ишламай қолиб, бошқа бир жарроҳ операция қилганда ошкор бўлган. Жарроҳнинг адвокатлари судда у шундай тарзда ҳамширалар кайфиятини кўтармоқчи бўлганини айтишган.

Мавзуга оид