Ўзбекистон | 18:10 / 18.01.2018
14188
2 дақиқада ўқилади

1-Республика Қуръони карим мусобақасида 5 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда

Ўзбекистон Президентининг Қуръон мусобақасини ўтказишга катта ташаббус кўрсатиб: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар, Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”, деб айтган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 1-Республика Қуръони карим очиқ танлови ўтказилиши эълон қилинди. 

Ўзбекистон Мусулмонлари матбуот хизматига кўра, Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхат олиш ишлари 15 январь куни якунланган. Унга кўра, жами иштирокчилар сони 5366 нафарни ташкил этган. Шундан 3263 нафар эркак, 2103 нафари аёл-қиз иштирокчилар экан. Бу эса ҳақиқий кутилмаган натижа, тарихий воқеадир, деб ёзади ЎзМИ матбуот хизмати.

Мусобақаларнинг ўтиш жараёнларини кузата туриб, мана шундай файзу баракотли кунлардан мамнун бўлган ўзбекистонликларнинг кўзлари ёш ила қўлларини дуога кўтариб, унинг шукронаси учун яратган Парвардигорга ҳамду санолар айтишаётгани, бу ишга ташаббускор бўлган Давлат раҳбари, ташкилий ишларга бош бўлиб турган олиму уламолар ҳақига дуолар қилишмоқда. 

Фото: Muslim.uz

 

Мавзуга оид