Жаҳон | 08:41 / 18.01.2018
7613
1 дақиқада ўқилади
Нетаньяху АҚШ элчихонаси бўйича баёнот берди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, АҚШ ўз элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга йил охирига қадар кўчиради. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
У бундай баёнотни Ҳиндистонга расмий ташрифи давомида берган.
Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон аввалроқ элчихонани кўчириш ишлари бир йилдан ортиқ вақтни талаб қилиши ҳақида айтганди.
Унинг сўзларига кўра, жойни олиш, қурилиш режасини тузиш, барча рухсатномаларга эга бўлиш ва бинони барпо этиш керак.
Бироқ, агарда Нетаньяхунинг тахмини амалга ошадиган бўлса, АҚШ янги бино қурилишини кутиб ўтирмасдан, ал-Қудсдаги иккита консуллик иншоотидан фойдаланиб туриши ҳам мумкин бўлади.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
16:05