Жаҳон | 22:20 / 19.01.2018
11596
1 дақиқада ўқилади

Қирғиз сиёсатчиси Омурбек Бабанов депутатлик мандатидан маҳрум этилди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Омурбек Бабановни унинг депутатлик ваколатларини муддатдан аввал топшириш ҳақидаги аризаси асосида депутатлик мандатидан маҳрум этди. Ушбу қарор бир овоздан қабул қилинган.
     
Аввалроқ Қирғизистон бош прокуратураси “Республика — Ата Журт” партияси етакчиси Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатганди. Унга конституцион тузумни зўравонлик билан ўзгартириш ва миллий, ирқий ва диний адоватни қўзғатишга чорлаш айблари қўйилмоқда. Гап Бабановнинг сайловолди ташвиқоти вақтида Ўшдаги “Амир Темур” тумани аҳолиси билан учрашуви ҳақида кетмоқда.

Бабанов Қирғизистондаги президент сайловларидан кейин Қирғизистонни тарк этган. Баъзи маълумотларга кўра, у Карлови Варига (Чехия) даволанишга жўнаган, ҳозирда эса Москвада қолмоқда.   

Бабанов жиноий таъқиб қилина бошлагандан кейин сиёсатдан кетишини айтган.

Мавзуга оид