Жаҳон | 23:45 / 24.01.2018
49198
1 дақиқада ўқилади

Мусулмонларни танқид қилган германиялик сиёсатчи ислом динини қабул қилди

Фото: Wolfgang Rattay / Reuters

“Германия учун муқобил” партиясининг аъзоси Артур Вагнер партиядаги раҳбарлик лавозимидан кетиб, ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, Вагнер мусулмонларга қарши нутқлари билан маълум бўлган. Сиёсатчи партиянинг Бранденбургдаги бўлими раҳбари лавозимидан кетган бўлса-да, бироқ бевосита партия сафини тарк этмаган. 

“Жаноб Вагнер 11 январда ўз истаги билан истеъфога кетди. Шундан кейингина, у исломни қабул қилгани маълум бўлган”, деб айтди партия матбуот котиби. 

Вагнернинг ўзи бунга изоҳ беришни истамаган.

Партияда сиёсатчининг бу қарорига вазминлик билан муносабат билдиришган ва партия дин эркинлигига ҳуқуқни қўллаб-қувватлаши айтилган. Шу билан бирга, партияда ислом Германия конституцияси меъёрларига тўғри келмаслиги айтилган. 

Мавзуга оид