Ҳакам азонни эшитгач, футбол ўйинини тўхтатиб турди
Айни пайтда Саудия Арабистонидаги футбол ўйинларида ҳакамлик қилаётган англиялик Марк Клаттенбург азонни эшитган заҳоти ибодат учун ўйинни тўхтатди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига асосланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Қирол кубоги учун ўтказилаётган "Ал-Фейх" ва "Ал-Фотиҳ" жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида яқин орадаги масжидлардан азон овози эшитилиб қолади. Бу пайтда ўйиннинг қўшимча дақиқалари ўтиб бораётган эди.
Англиялик ҳакам ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатди ва саудияликлар унинг бу қарорини гулдурос қарсаклар билан олқишлашди.
"Ал Фейх" якунда 118-дақиқада урилган гол эвазига 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.
42 яшар Марк Клаттенбург авваллари Евро-2016 ва Чемпионлар лигаси-2015/16 финалларида ҳакамлик қилган. Англия Премьер лигасида 2004 йилдан то ўтган йилнинг февраль ойига қадар ҳакамлик қилиб келган. Ўтган йилнинг охиридан бошлаб Саудия Арабистони ҳакамлар қўмитасини бошқариб келмоқда. Daily Mail нашри маълумотига кўра, у бу ерда йилига 1 млн. евро ишлаб топади. Худди шундай миқдордаги маошни унга Хитойдан ҳам таклиф қилишган эди, аммо у Саудия Арабистонини маъқул кўрди.
Мавзуга оид
13:17 / 26.12.2024
Саудия Арабистонидан Ўзбекистоннинг IТ соҳасига инвестиция жалб этилиши мумкин
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024