Саудия Арабистонида хорижликларга дўконларда ишлаш тақиқланмоқчи
Саудия Арабистони меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг сентябрь ойидан ишга фақат Саудия Арабистони фуқаролари олинадиган дўконлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги вазирлик вакили Холид ал-Хайилга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.
“Фақатгина саудиялик фуқаролар ишлай оладиган дўконлар рўйхати 12 та турли савдо корхоналари, жумладан соат, кўзойнак, тиббий қурилмалар, қурилиш материаллари, кийим-кечак, автомобиль салонлари ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўконларни ўз ичига олган”, деб айтган вазирлик вакили.
Вазир, шунингдек, дўконларга ишга аёллар ҳам қабул қилинишини тасдиқлаган.
Аввалроқ Уммон султонлиги ҳам ўз фуқаролари бандлиги даражасини ошириш мақсадида 10 та турли соҳада хорижликларни ишга ёллашга тақиқлов киритганди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024