Жаҳон | 10:00 / 30.01.2018
12580
2 дақиқада ўқилади

Volkswagen маймунларда тажриба ўтказганини тан олди

Фото: The Verge

Volkswagen автомобиль концерни келажакда маймунлардаги тажрибалардан воз кечмоқчи, бу Германиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари аралашиб қолган можаро туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Handelsblatt.

«Биз келажакда ҳайвонлар устидаги тажрибадан бутунлай воз кечмоқчимиз. Бу шундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун керак», - дея маълум қилди концерннинг бош ваколатли вакили Томас Штег.

Бундан ташқари, Volkswagen тажрибалар натижасида маймунлар билан нима юз бергани ҳамда улар ўзларини қандай ҳис этаётганини кузатиб бориш ниятида.

Концерни раиси Матиас Мюллер ҳам бундай тажрибаларни қабул қилиб бўлинмас, деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Volkswagen компанияси ҳайвонлар устида шафқатсиз тажрибалар ўтказишда айбланганди. Компанияга қарши АҚШда берилган суд аризасига кўра, компания 2014 йилда герметик камерага 10 та маймун қамаб қўйилиб, уларга мультфильм қўйиб берилиб, дизелда ишловчи Volkswagen Beetle моделидан чиқаётган чиқинди газлар билан нафас олишга мажбур қилинган тажрибани молиялаштирган. 

Мавзуга оид