Спорт | 15:15 / 03.02.2018
7845
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Фото: the-AFC

Хитой Тайпейи мамлакатида давом этаётган Футзал бўйича Осиё чемпионатида иккинчи тур учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ҳар икки бўлимда 2:1, жами 4:2 ҳисоби қайд этилган учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг қўли баланд келди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди. Сўнгги турда жамоа мусобақанинг асосий фаворитларидан бири Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018
2-тур 

Тожикистон – Ўзбекистон 2:4 (1:2)

Голлар: Умед Қўзиев (18), Дилшод Саломов (39) — Дилшод Раҳматов (9),  Даврон Чориев (12, 37), Машраб Одилов (26).
Тожикистон (асосий бешлик): 1. Фируз Бекмуродов, 6. Раҳмонали Шарипов, 8. Шавкат Ҳалимов, 10. Некруз Алимаҳмадов, 14. Дилшод Саломов
Захира: 2. Муродулло Алиқулов, 3. Иқболи Воситзода, 4. Баҳодир Хожаев, 5. Собиржон Гуляков, 7. Рустам Ҳамидов, 9. Файзали Сардоров, 11. Фируз Сангов, 12. Умед Қўзиев, 13. Муҳаммаджон Шарипов

Ўзбекистон (асосий бешлик): 1. Рустам Умаров, 14. Константин Свиридов, 11. Артур Юнусов, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 12. Акмал Ҳазратқулов, 2. Анасхон Раҳматов, 3. Машраб Одилов, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Дилмурод Шавкатов, 6. Илҳом Ҳамроев, 9. Даврон Абдураҳмонов, 10. Даврон Чориев, 13. Ҳусниддин Нишонов.

Мавзуга оид