Спорт | 02:02 / 09.02.2018
23172
2 дақиқада ўқилади

Асенсиога "Реал"нинг кейинги мураббийи ҳақида маълум қилишди

Фото: AS

ФИФА агенти ҳамда El Chiringuito журналисти Хота Хорди "Реал Мадрид"нинг кейинги бош мураббийи ким бўлиши ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Унинг маълум қилишича, мадридликлар раҳбарияти етарли ўйин амалиётига эга бўлмагани сабаби бошқа клубга ўтмоқчи бўлган Асенсиога "Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Реал"ни бошқаришини маълум қилган. 

"Асенсио "Реал"да ўзини ноқулай ҳис қилаётганини биз ҳаммамиз биламиз. У Зидандан етарлича ўйин амалиётини олмаяпти. Марко ўз атрофидагиларга ўзи етарли ўйин амалиётига эга бўладиган жамоа қидиришни буюрган. Бу гаплар "Реал" раҳбариятига етиб борган ва улар Асенсиога хавотир олмасликни, келажакда у ишлайдиган мураббийга унга ишониши ва ўз лойиҳасида муҳим ўрин бермоқчи эканини таъкидлашган. Ушбу мураббийнинг исми – Маурисио Почеттино", – дея Хордига иқтибос келтирмоқда Don Balon. 

Аввалроқ испан ОАВда "Реал"ни Почеттино ёки Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Мавзуга оид