Фан-техника | 01:29 / 13.02.2018
30083
2 дақиқада ўқилади

Range Rover гибриди 999 та тик пиллапояни босиб ўтди

Range Rover гибриди 999 та тик пиллапояни босиб ўтди

Фото: Range Rover Sport

Range Rover Sport йўлтанламасининг гибрид версияси Хитойдаги Тианмэн тоғидаги қиялиги 45 градусни ташкил этувчи, 999 та пиллапоядан иборат «Осмон дарвозаси» аркасига чиқиб борди, деб ёзади motor.ru. Юқорига интилиш ҳақидаги ролик Land Rover’нинг YouTube’даги расмий каналида эълон қилинди.

Юқорига чиқишда йўлтанламас автомобиль рулини 2017 йилги LMP2 таснифидаги «Ле-манда 24 соат» пойгаси ғолиби, хитойлик пойгачи Хо Пинг Тунг бошқариб борган. Пиллапояларгача у 99 та муюлишдан иборат тўғрининг бурама йўлларини ҳам катта тезликда босиб ўтган.

Range Rover Sport’нинг гибрид версияси 2017 йилги янгиланишлардан сўнг пайдо бўлди. Бундай модификация 300 от кучи қувватли «турботўртлик», 116 от кучига эга электр двигатель, саккиз диапазонли автоматик узутмалар қутиси, шунингдек, 13,1 киловатт-соат сиғимга эга литий-ионли аккумуляторлар билан жиҳозланади. Автомобилнинг жамланган қуввати 404 от кучига тенг.

Мавзуга оид