Boeing двигатели Тинч океани узра парвоз вақтида «сочилиб» кетди
Сан-Францискодан Ҳавайига йўл олган Boeing 777 йўловчилари видео ва фотони эълон қилишди. Уларда самолётнинг иккита двигателидан биттаси океан узра парвоз вақтида сочилиб кетганини кўриш мумкин.
"Ҳаётимдаги энг қўрқинчли кун", - дея тан олган йўловчилардан бири. "Йўриқномада бу ҳақида ҳеч нарса айтилмаганди", - деб ҳазиллашган бошқаси.
Scariest flight of my life #ua1175 pic.twitter.com/hjCvrJ9VwV
— Maria Falaschi (@mfalaschi) February 13, 2018
I don't see anything about this in the manual ✈️#ua1175 pic.twitter.com/yTECg9fxZw
— Erik Haddad (@erikhaddad) February 13, 2018
Самолётга эгалик қилувчи United Airlines авиакомпаниясидан маълум қилишларича, двигателдан суйри деталь чиқиб кетган. Шу билан бирга, рўй берган ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмади. Хабарда айтилишича, учувчилар авиалайнерни хавфсиз тарзда қўндиришга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
20:49 / 13.12.2024
Boeing 787 Dreamliner’ларни ишлаб чиқаришни оширишга 1 млрд доллар сармоя киритади
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024