Ўзбекистон | 17:41 / 14.02.2018
34823
1 дақиқада ўқилади

Қуйичирчиқ тумани ҳокими ўзгарди 

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ботир Раҳимов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Б. Раҳимов саломатлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқиб, ўз мурожаати ва аризасига кўра лавозимидан озод қилинган.

Халқ депутатлари Қуйичирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўп йиллар давомида турли вилоятларда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган Собир Муродов унинг ўрнига туман ҳокими этиб тайинланган.

Мавзуга оид